Хоразмда меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари Хоразмдаги ишсизлик масаласига тўхталди.
«Бугунги кунда Хоразмдаги энг катта муаммолардан бири – 80 мингдан зиёд аҳоли бандлигини таъминлашимиз керак.
Шунингдек, меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. Айниқса, бу масала Қўшкўпир, Янгиариқ, Янгибозор туманларида ўта долзарб», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу муаммони бартараф этиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликка жалб қиладиган микрокредит ташкилотларига 50 миллиард сўм миқдорида, 5 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бу тажриба Хоразмдан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter