Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда «Норвегия режаси» барбод бўлди

Хоразмда «Норвегия режаси» барбод бўлди

Фото: Прокуратура департаменти.

Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Э. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5 600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ 42 минг доллар эвазига АҚШ визаси олиб бериб, ушбу давлатга жўнатмоқчи бўлганлар ушланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг