Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқдалар

Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқдалар

Жорий йил 24-31 май кунлари Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Варшава, Рим, Қоҳирадаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда Полша, Италия, Бельгия ҳамда Миср давлатларининг таниқли, оммабоп ОАВ вакиллари, инфлюенсерлари, блогерларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – хорижий давлатлардан сайёҳлар оқимини ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатимиз туризм салоҳиятини таниқли шахслар иштирокида тарғиб қилишдан иборат. Пресс-тур иштирокчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини инглиз, испан, поляк, итальян ва араб тилларида олиб боришмоқда. Обуначиларининг асосий қисми эса Европа давлатлари фуқароларидир.

Мамлакатимизга ташрифи давомида, меҳмонлар Наманган, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишмоқда. Хусусан, улар махсус контентлар яратиш ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш мақсадида ўзбек маданияти, урф-одатлари, туризм қишлоқлари, маданий мерос объектлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва умуман туризм соҳасида амалга оширилаётган энг сўнгги ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиб, тасвирга олиш ишларини амалга оширишмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар 25 май куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган 64-Халқаро Гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Ушбу ташаббус хорижий давлатлардан келадиган сайёҳлар оқимини ошириш, Ўзбекистоннинг туризм брендини жаҳон бозорида мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги имкониятларини янада кенгайтириш йўлида муҳим қадамдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг