Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорватияда оғир жароҳат олган ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Хорватияда оғир жароҳат олган ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: Nuz.uz

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Хорватияда оғир тан жароҳати олган юртдошимизнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда "Дунё" хабар берди

Элчихона маълумотига кўра, Н.С. 2024 йилда ишлаш учун Загреб шаҳрига келган. Ўтган йил 29 ноябр куни у йўл транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган ва Загреб шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган. Бемор ўтган вақт давомида доимий тарзда шифокорлар назоратида бўлди.

Ўзбекистон элчихонаси воқеа содир бўлган дастлабки кунларданоқ вазиятни назоратга олди. Дипломатик миссия шифокорлар ва шифохона вакиллари билан ҳамюртимизнинг аҳволи юзасидан мулоқот қилиб турди. Жабрланувчининг оила аъзолари билан ҳам яқин мулоқот ўрнатилди ва беморнинг аҳволи тўғрисида аниқ маълумотлар тақдим этилди. 

Беморнинг мураккаб аҳволи инобатга олиниб, дипломатик ваколатхона ташаббуси билан, Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида юқори малакали тиббиёт мутахассиси Хорватияга олиб келинди.

Барча жалб қилинган тузилмаларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли Н.С. 11 апрель куни Ўзбекистонга муваффақиятли етказилди. Ватанга етиб келгач, у ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган ва керакли даволанишни давом эттирмоқда.

Беморнинг даволаниши учун кетган тўловлар суғурта компанияси ва иш берувчи томонидан қопланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг