Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси: оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди

Хотин-қизлар қўмитаси: оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди

Фото:«Facebook»

Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ, хассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шахар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилиб, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

Аввалроқ, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан илк бор «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтгани маълум қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


Изоҳлар мавжуд эмас