Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди

Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:

«Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.

Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.

Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорлик билдираман.

Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг