Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий тиббиёт муассасаларининг бепул хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Хусусий тиббиёт муассасаларининг бепул хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?

Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. 

Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган, дея ёзади «Ҳуқуқий ахборот».

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.

Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).

Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг