Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Яккабоғ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Абдинаби Ғиёсовни Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Абдинаби Камолович Ғиёсов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. «Шуҳрат» медали соҳиби.
Тайинловга қадар «Кумуш куз файзи» МЧЖ агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келган.
Номзод халқ депутатлари туман кенгаши олдида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдимот қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter