Якшанба куни кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун республика бўйича 7-12° илиқ бўлган ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади, кундузи 14-17° илиқгача кўтарилади.
Якшанба куни кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг шимолида бироз ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ атрофида бўлади, кундузи 8-13° илиққача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter