Москвада аср давомида кузатилмаган иссиқ кун бўлди

Россия пойтахтида бугун кундузи симоб устунида янги рекорд қайд этилди. Москвада ҳаво ҳарорати +34,6°C га кўтарилгани ҳақида «Гидрометцентр» раҳбари Роман Вильфанд маълум қилган.
Унинг айтишича, 122 йилдан буён Москвада бунчалик иссиқ ҳарорат кузатилмаган.
«1903 йилда 34,5 даражали иссиқ кузатилган, бугун, 12 июл соат 15:00 да ҳаво ҳарорати ўндан бир даража юқорироқ — 34,6 даража эканлиги қайд этилди», — деди синоптик.
Унинг таъкидлашича, бу экстремал ҳарорат ҳисобланади, бироқ яқин кунларда термометр кўрсаткичлари пасайиши кутиляпти.
P.S. Бугунги жазирама рекордидан сўнг, Москвада жала қуйишни бошлаган...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter