ИИВ йиғилиши: олти мансабдор ишдан олинди
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, биринчи навбатда 2026 йилнинг 6 ойда Республика ҳудудидаги криминоген вазият, содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар муҳокама қилинди. Жорий йилда жами 125 387 та сиёсий, маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиб, уларда жами 70 млн. дан ортиқ фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланди. Ҳисобот даври натижаларига кўра жами 5 778 та (64 фоиз) маҳалларда жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
476 та маҳаллар «қизил» тоифада қолаётганлиги кескин танқид қилинди.
Суд ва тергов органларидан яшириниб, жавобгарликдан қочиб юрган қидирувдаги 5 010 нафар шахс қўлга олиниб, кейинги жиноий фаолиятига чек қўйилди. Яшаш манзилидан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 2 616 нафар шахс қисқа фурсатларда аниқланиб, хавфли вазиятларни олдини олинди ва улар оиласи бағрига қайтарилди.
Ўтган 6 ойда давомида республика ҳудудидаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришда жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 6 нафар шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқлари, 2 нафар уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича ўринбосарлари ва 2 нафар вилоят ички ишлар бошқармаларининг масъул раҳбарларини лавозимидан озод этилди. Шунингдек, 7 нафар раҳбарларга қаттиқ интизомий жазо ҳамда 3 нафар раҳбарнинг лавозимида қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди.
Шу билан бирга рейтинг натижаларига кўра, олдини олиши мумкин бўлган жиноятларни содир этилишига йўл қўймаган ва ташаббус билан жиноятларни аниқлашда энг яхши натижаларга эришган – биринчи ўрин Тошкент вилояти, иккинчи ўрин Самарқанд вилояти ва учинчи ўринни эгаллаган Фарғона вилоятлари ички ишлар бошқармалари, шунингдек Навоий вилоятининг Кармана, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Фарғона вилоятининг Қува, Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Наманган вилоятининг Наманган, Бухоро вилоятининг Жондор, Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Жиззах вилоятининг Янгиобод туманлари ИИБ раҳбарларини ўрнатилган тартибда рағбатлантириш бўйича таклифлар киритилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter