Якшанбадан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди

«Ўзгидромет» хабар беришича, келаётган якшанбадан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда бугун кундузи 37-39 даражагача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасайишни бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даражадан, жанубда 33-35 даражадан юқори бўлмайди.
Бугун кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати: бугун 33-35 даража, эртага 31-33 даража, якшанба куни 27-29 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари 16-19 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter