Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир пандемия бошланиши эҳтимоли юқори

Яна бир пандемия бошланиши эҳтимоли юқори

Фото: РБК

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, дунё аҳолиси юқумли касалликларга қарши вакциналар олишдан бош тортаётгани ёки буни пайсалга солаётгани соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик вазифалар ижросига путур етказади.

Инсоният коронавирус инфекцияси билан ёнма-ён яшашга кўникди. Энди бу касаллик одамларда аввалгидек кучли ваҳима ва хавотир уйғотмай қўйгани ҳам рост. Аммо бу хотиржамлик ортидан инсоният эҳтиёткорликни унутаётгани ташвишланарли.

Масалан, эмланмаган аҳоли қатлами кўпайиши билан қизамиқ ва полиомиелитга чалинганлар сони ортмоқда. Ваҳоланки, авваллари бу касалликларга сайёрамизнинг баъзи минтақа ва давлатларида бутунлай барҳам берилган эди. 

ЖССТ эксперти фикрича, оммавий эмлаш чора-тадбирлари натижасида Ер юзида йилига 3 миллионга яқин ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин.

Бироқ коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича 25 миллион нафардан ортиқ болалар дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши режали вакцинация жараёнларини ўтказиб юборган.  Бу борада Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларида аҳвол анча хавотирли.

Аввалроқ ЖССТ келгусида номаълум — «X» хасталиги тарқалиши хавфидан огоҳлантирган эди. Олимлар хулосасига кўра, яна бир пандемия бошланиши эҳтимоли юқори. Бунга эса ўз вақтида олди олинмаган мавжуд вирус ва инфекцияларнинг янги мутациялари сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг