Яна кўзбўямачилик. Яшнобод ҳокими ўринбосари ва МТБ мудирининг суҳбати ижтимоий тармоқларда тарқалди (аудио)
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳоким ўринбосари ва туманнинг Мактабгача таълим бўлими мудирининг телефон орқали мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, деб хабар бермоқда «QALAMPIR.UZ» нашри.
Унда айтилишича, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Зуфаров ва МТБ мудири Вилоят Акрамова ўзаро суҳбатда тумандаги барча МТМ мудираларини собиқ «Ташсельмаш» ҳудудига йиғилиши сўралётгани акс этган.
Бундан ташқари Зуфаров суҳбат давомида Акрамовага барча МТМ мудирларининг боғчаларга бозорлик қилиб келишини сўрайди: «Барча боғча мудирларингизга тайинлаб етказиб қўйинг, бозорлик қилиб ошхоналарни тўлдириб қўйсин. Меҳмонлар (текширувчилар назарда тутилмоқда — таҳр.) кетганидан кейин ҳаммаси нарсаларини уйига олиб кетаверишади. Ошхонанинг [ёғ томса] ялагудек қилиб қўйишсин. Асосан ижтимоий соҳа объектларини ошхоналарига киришаётган эканда», дейилади ҳоким ўринбосари овози акс этган аудиода.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter