Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна талон-торожлик. Бу сафар Наманганда...

Яна талон-торожлик. Бу сафар Наманганда...

Фото: «Xabar.uz»

Наманган тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдорлари 216,2 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, марказ мансабдор шахслари иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 нафар фуқарони гўёки жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали қайд этилган миқдордаги маблағларни талон-торож қилиб юборишган.

Ҳолат юзасидан ўзлаштириш (ЖК, 167-модда) ва мансаб сохтакорлиги (ЖК, 209-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг