Янги йил тилаклари: ёзган маъқулми ёки ичда тилаганми?
Кўпчилик катталар болалар каби янги йилда қилинган ният амалга ошишига ишонишади. Ва бу беҳуда эмас. Мутахассисларнинг айтишича, инсонлар янги йилда тилак тилаганда уларнинг миялари мазкур «вазифа»ни қабул қилиб, уни амалга оширишга тайёрланади.
Яна нима ҳақида ўйлаш керак? Бир ёш йигит қандай тилак тилашини узоқ ўйлаб, «Мен «Паркер» ручка истайман», деб ёзибди. Унинг хаёлига бошқа ҳеч нарса келмабди. Йил давомида унга ҳудди ўзи истаган ручкасини совға қилишган экан. У эса ўзининг жуда оддий ва кичик тилагидан узоқ вақт афсусланибди.
Одатий савол: тилакни ёзган маъқулми ёки ичимизда тилаганимизми?
1979—1989 йилларда Ҳарвард университети олими Марк Маккормак бир гуруҳ талабалар иштирокида тадқиқот олиб боради. Уларнинг 3 фоизи ёзишган, 13 фоизи эса мақсадларини айтиб ўтишган, қолган 84 фоизи ўқишни тугатишдан бошқа нияти йўқлигини айтишган. Орадан 10 йил ўтиб, Маккормак тадқиқот иштирокчилари билан учрашади. Маълум бўлишича, мақсадларини айтган инсонлар олдиларига ҳеч қандай мақсад қўймаганларга қараганда икки баравар кўпроқ маблағ топишган. Мақсадларини ёзган 3 фоиз иштирокчи эса бошқаларга қараганда 10 баробар кўпроқ даромад топишган.
Бу қандай иш беради?
Жуда осон. Инсон ёзаётганда унинг мияси вазифа олади ва қўйилган мақсадни бажариш бўйича дастурга эга бўлади. Ва албатта, ўша мақсадларга эришади.
Яна нима қизиқ, биласизми? Жуда камчилик ўзига соғлиқ сўраб ният қилади. Унинг ўрнига одатда моддий нарсалар сўралади, масалан, машина ёки юқоридаги инсон каби «Паркер» ручкаси.
Азизлар, ўзингиз учун бундан-да муҳимроқ нарсаларни тилашни унутманг. Хусусан, ўзингизга соғлиқ сўрашни ҳам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter