Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик давлат идоралари Самарқанд ва Тошкент вилоятида қабуллар ўтказади

Йирик давлат идоралари Самарқанд ва Тошкент вилоятида қабуллар ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг март-июль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Навбатдаги қабуллар манзили – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 30 март – 3 апрель кунлари Тошкент вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи эса 31 март – 3 апрель кунлари Самарқанд вилоятида иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг