Йўл ўтказгич қурилишига ҳалал бераётган дарахтлар фақат жамоатчилик розилиги билан бошқа жойга ўтказилади
Бугун Экология вазирлиги томонидан Бобур кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Тошкент халқаро аэропорти билан боғловчи йўл ўтказгичлари қурилиши натижасида 69 та дарахтни бошқа жойга ўтказиш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Xabar.uz мухбирлари ушбу тадбирда иштирок этдилар.
Мутасаддилар томонидан таъкидланишича, мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида марказий кўчаларда автомобиллар ҳаракатига янада қулайлик яратилади ва катта тирбандликларнинг олди олинади. Аммо Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев томонидан таъкидланишича, фақатгина жамоатчилик розилиги билангина 69 та дарахтни бошқа жойга кўчириш мумкин бўлади.
– Жамоатчилик рад этган тақдирда ушбу тадбир амалга оширилмайди. Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтишим лозим, ушбу иш билан шуғулланаётган компания нафақат 69 та дарахтни бошқа жойга кўчириб, икки йил давомида унинг парвариши билан банд бўлади, балки шу вақт ичида яна 690 та кўчат ҳам ўтқазиб, кўкартириши кўзда тутилган, – деди Кушербаев.
Жамоатчилик эшитуви давомида турли ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб бериб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter