Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар Иттифоқи очлик эълон қилмоқчи бўлган тадбиркор масаласида баёнот берди

Ёшлар Иттифоқи очлик эълон қилмоқчи бўлган тадбиркор масаласида баёнот берди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун  қатор ижтимоий тармоқларда жиззахлик тадбиркор,  «Jizzax Real qurilish ta’mir» МЧЖ раҳбари  Шуҳрат Сотволдиев  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи (ЁИ) Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилишига хабарлар тарқалди.

Гап шундаки, Жиззах шаҳридаги «Ёшлар инновацион маркази»да қурилиш ва реконструкция  ишларини амалга оширган тадбиркор  бир ярим йилдан буён 9 миллиард сўмга яқин  пулини  ололгани йўқ. Ёшлар Иттифоқи мутасаддилари уни сарсон қилаётгани, масалага ҳатто суд қарори билан ечим топилмаётгани ҳақида  Kun.uz сайтида танқидий мақола эълон қилинган.

Шундан кейин ҳам ўзгариш бўлмагач, тадбиркор шу йилнинг 15 декабридан Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилишини билдирди.

Орадан кўп ўтмай ЁИ Марказий кенгаши матбуот хизмати вазият юзасидан расмий баёнот берди.

Унда айтилишича, шу кунга қадар «Ёшлар қурилиш инвест» МЧЖнинг   «Jizzax Real qurilish ta’mir» МЧЖ олдидаги қарздорлигининг жами 7,9 млрд. сўм қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қоплаб берилди. Яна 1,5 млрд. сўм қисми эса Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилган.

Шунингдек,  баёнотда тегишли мутахассислар иштирокида «Ёшлар қурилиш инвест» МЧЖнинг фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилгани, унда қатор молиявий камчиликлар аниқлангани ҳам қайд этилади. Аниқланган камчиликлар бўйича МЧЖ масъул ходимларидан тушунтириш хатлари олинди. Бугун, 16:00да ушбу ҳолат коллегиал органда муҳокама қилинади.

ЁИ Марказий кенгаши матбот хизмати  қурувчи ҳақини ўзи сўраган муддат ичида тўлиқ олишини такрор билдирар экан, муаммонинг шу даражага келиб қолишига сабабчи бўлган ва бугун ҳеч кимнинг кўзига кўринмасдан, ўз манфаати йўлида «сувни лойқалатаётганлар» албатта қонун олдида жавоб беражагини ҳам билдиради. Бундан ташқари, журналистлар ва блогерларга мурожжат қилиб, адолат қарор топиши тарафдори сифатида ортиқча шов-шув кўтармасликни ҳам сўралади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг