ЙПХ ходимларининг янги формалари намойиш этилди (фото)
ЙПХ ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди. Бу ҳақда ЙХҲБ матбуот хизмати хабар қилди.
Ички ишлар вазирининг 13.09.2021 йилдаги 335-сон буйруғига асосан вазирликнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter