Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Зафаробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 19 январь куни Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Э.Салиев сўзга чиқиб, Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган И.Қаршибоев бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Зафаробод туман ҳокими лавозимига Раджапов Нодирбек Мухторович номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг