Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Заковат» интеллектуал клуби»га директор тайинланди

«Заковат» интеллектуал клуби»га директор тайинланди

«Заковат» интеллектуал клуби» ННТ таъсисчисининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда ташкилотга янги раҳбар тайинланди. 

Тадбир давомида ўтган йил натижалари ҳамда 2024 йил режалари ва келгуси фаолиятнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Бунда «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Таъсисчиларнинг қарори билан «Заковат» интеллектуал клуби директори лавозимига Дейл Аҳмади тайинланди.

Тайинловга қадар Дейл Аҳмади АОКА Медиа-маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг