Зангиотадан Сергелига ўтаётган объектлар маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 16.08.2021 й. 1290-IV-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 27.08.2021 й. СҚ-379-IV-сон Қарорлари ижроси юзасидан Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Унга кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланди:
- маҳаллалар – 13 та;
- кўп қаватли турар жойлар – 23 та;
- кўп қаватли турар жойлардаги хонадонлар – 335 та;
- якка тартибдаги уй-жойлар – 10 954 та;
- нотурар жойлар – 535 та;
- мактаблар – 7 та;
- мактабгача таълим муассасалари – 5 та;
- диний муассасалар – 2 та;
- қабристонлар – 4 та;
- маданият марказлари – 1 та;
- тиббий муассасалар – 2 та.
Зангиота туманидан Сергели туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани этиб белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter