«Зомин қозон патири» ҳам географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтди

Адлия вазирлиги «Зомин қозон патири»ни географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказди.
Зомин қозон патири – Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сариёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг ноёб таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.
Энди «Зомин қозон патири» Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади.
Бу ҳудудий брендни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчиларга сифатли, оригинал маҳсулотни тақдим этишга хизмат қилади.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги бўлиб, у маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий рецептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter