Зўравонликдан ҳимояловчи ордер жорий қилинади
Энди тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун жабрланувчиларга ҳимоя ордери берилиши мумкин. Бу ҳақда блогер Шаҳноза Соатова хабар бермоқда.
Ҳимоя ордери нима?
Ҳимоя ордери зўравонликка учраган ёки шундай хавф остида бўлган шахсга берилади.
Ордер билан:
- маиший зўрлик ишлатиш тақиқланади;
- зулмкорнинг жабрланувчи билан бевосита ёки билвосита алоқада бўлиши вақтинча тақиқланади;
- жабрланувчининг даволаниш, маслаҳат олиш, реабилитация марказида бўлиш харажатлари айбдор зиммасига юкланади.
Ҳимоя ордери жабрланувчига маиший зўрлик ишлатилганлиги далили белгиланган вақтдан бошлаб бир сутка ичида берилади. Ордер 15 кунгача амал қилади, амал қилиш муддатини 30 кунга узайтириш мумкин. Ҳимоя ордерлари ҳудудий ИИБ томонидан берилади.
Бугун Сенат томонидан маъқулланган «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда шу ордер жорий этилиши ҳақида сўз бораган.
Қонун Президент имзолагач кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter