Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев Пискент ҳокимига ҳайфсан берди

Зойир Мирзаев Пискент ҳокимига ҳайфсан берди

Музаффар Арипов

Фото: Пискент тумани ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 13 октябрь куни Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида фармойиш имзолади. Бунга ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио сабаб бўлган. 

Аввалроқ тумани ҳокими фермерларни ҳақоратлаб, картошка экмаса ерларини тортиб олиш ва «жонини суғуриб олиш» билан таҳдид қилгани айтилган аудио тарқалганди. Мазкур ҳолатдан сўнг Фермерлар кенгаши прокуратурага мурожаат қилган. 

Туман ҳокимлиги эса муомала шакли ноўрин бўлганини тан олиб, буни картошка экиш бўйича режа бажарилмагани билан изоҳлаган.

Фармойишда қайд этилишича, Музаффар Арипов давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмагани ҳамда давлат хизматчисининг касб этикасини бузгани учун унга ҳайфсан берилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг