Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев ишчилари «бош кўтарган» заводга борди

Зойир Мирзаев ишчилари «бош кўтарган» заводга борди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компаниясининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилгани акс этган видео тарқалганди.

Тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Enter Engineering Pte. Ltd» раҳбарияти воқеа жойига боришгани маълум қилинганди.

Бугун, 22 октябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва вилоят сектор раҳбарлари завод ҳудудида бўлиб, ҳар икки томонни эшитган ҳолда бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари, ишчиларнинг норозилигига сабаб бўлган ётоқ ва овқатланиш жойларидаги шароитлар ҳамда ойлик маоши тўловлари масалалари ўрганилган.

Бугунги ўрганишлар натижаси бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшимча ахбороти ҳам эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг