Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

28 сентябрь. Коронавирус бўйича юртимиздаги вазият ҳақида маълумот берилди

28 сентябрь. Коронавирус бўйича юртимиздаги вазият ҳақида маълумот берилди

Шу йилнинг 28 сентябрь куни мамлакатимизда 477 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 461 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро, Андижон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 878 нафар бемордан 52 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг