Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади

Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами - Россия куни билан самимий табриклади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги фаол алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг