Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

29 сентябрда коронавирус беморлари сони камайди, лекин қурбонлар кўпайди

29 сентябрда коронавирус беморлари сони камайди, лекин қурбонлар кўпайди

Фото: «Yandex.com»

2020 йил 29 сентябрь куни мамлакатимизда 476 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 466 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 354 нафар бемордан 52 970 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 918 нафар бемордан 587 нафари оғир, 261 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг