Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди

Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди

Фото: Gazeta.uz

Таниқли бастакор Султонали Раҳматов оламдан ўтди. Бу ҳақда ОАВлар санъаткорнинг жиянига асосланиб ёзмоқда

Бастакор оғир касаллик билан курашиб келаётганди. 

Султонали Раҳматов 1970 йил Тошкентда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2010), Ню-Йорк қироллик академияси композитори (2006), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари сифатида ишлаган. 

Xabar.uz бастакорнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг