Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони яна бир миллион кишига кўпайди

4 кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони яна бир миллион кишига кўпайди

Фото: «Gordonua.com»

Янги типдаги коронавирусни юқтирганлар сони дунё бўйича 26 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда жаҳон бўйича коронавирус тарқалишини ўз манбаларига таянган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Университет хабарига кўра (2020 йил 3 сентябрь соат 11:00 т.в.), коронавирусга чалинганлар сони 26 033 729 кишига етди. 863 057 киши COVID-19 туфайли вафот этди. Шу вақтга қадар 17 293 828 киши тузалган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг