«890 та захира ўрни бор» - Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги вазиятни очиқлади

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаевга кўра, 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.
Мирзаев бу ҳақда вилоят аҳлига мурожаатида таъкидлаган.
Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.
Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.
Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.
Ҳозирда Қашқадарёда касалланган жами беморлар 409 нафарга етган. Улардан 322таси соғайган, иккитаси вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter