Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда коронавирусдан вафот этиш бўйича мудҳиш рекорд янгиланди

АҚШда коронавирусдан вафот этиш бўйича мудҳиш рекорд янгиланди

Фото: «Edition.cnn.com»

АҚШда бир кеча-кундузда коронавирусдан вафот этган беморлар сони биринчи марта тўрт мингдан ошди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалар маълумотларига таяниб.

Ўтган 24 соат ичида АҚШда 4085 та ўлим ҳолати қайд этилди. Пандемия бошланганидан бери қурбонлар умумий сони 365 мингдан ошди.

Ўтган бир кеча-кундузда Қўшма Штатларда 274 703 кишида COVID-19 аниқланди. Бу кўрсаткич 3 январь куни энг чўққисига етди: ўшанда қарийб 300 минг киши коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди.

Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, пандемия бошланганидан буён АҚШда 21,5 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг