Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жонлантириш бўлимига ётқизилган Баҳриддин Чустийнинг аҳволи яхшиланмоқда

Жонлантириш бўлимига ётқизилган Баҳриддин Чустийнинг аҳволи яхшиланмоқда

Фото: Баҳриддин Чустийнинг шахсий саҳифаси

Ўзбекистоннинг таниқли ошпазларидан бири Баҳриддин Чустий коронавирусга чалиниб, пойтахтдаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун, Баҳриддин Чустий ўзининг фейсбукдаги саҳифасида кечадан аҳволи яхши томонга ўзгаришни бошлагани, шифокорлар шу кетишда 3-4 кунда реанимациядан умумий палатага олишни айтишаётгани ҳақида маълум қилди ва унинг соғлиғига бефарқ бўлмаган инсонларга миннатдорлик билдириб пост қолдирди.

«Бизга шифо сўраб, дуо қилиб, шахсий хабарларда мурожат қилган, қўнғироқ қилган, хабар ёзган, ижтимоий тармоқларда хавотирланган барча барча дўстларга ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни изҳор этмоқчиман.

Барчангизга минг раҳмат, асло дард кўрманг ва доимо Аллоҳ паноҳида бўлинглар.

Шунингдек, бизнинг ҳолатимиз оғирлашгани хабари тарқалгач, дарҳол чора кўрган барча мутасадди раҳбарларга, шифокорларга, соғлиқни сақлаш вазирлигига, бизнинг бошқа шифохонага ўтишимизни ташкил этган ва таъминлаган Азиз Абдуқаҳаровичга, малакали шифокорларни юборган Комил Исмоиловичга, россиялик мутахассис-шифокорни жалб қилган Ирина Овсянниковага, айни дамда бизни даволаётган Ҳусан Минаваровичга ва буларнинг барини назорат остига олган Абдулла Ниғматовичга ўзимнинг алоҳида миннатдорлигимни изҳор этаман. Худо хоҳласа, ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш учун янада кўпроқ ҳаракат қиламан», — дея қайд этди у.

Шунингдек, у ҳолатига бефарқ дўстларига ҳам алоҳида ташаккур изҳор қилган.

«Ростан ҳам бу эҳтиёт бўладиган касаллик экан, бежизга ОАВда ҳамма ўзини эҳтиёт қилиши ҳақида тинмай гапирилмаётган экан», дея қўшимча қилди Баҳриддин Чустий.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг