Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда коронавирусга чалинганлар қайд этилди

Беш ҳудудда коронавирусга чалинганлар қайд этилди

2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 46 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,

4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:

  • Тошкент шаҳрида 167 нафар,
  • Тошкент вилоятида 98 нафар,
  • Наманган вилоятида 54 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Андижон вилоятида 13 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг