Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда янги беморлар қайд қилинди, яна икки киши вафот этди

Беш ҳудудда янги беморлар қайд қилинди, яна икки киши вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 43 нафари Сирдарё вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 771 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг