Бир кунда 167 та янги ҳолат. Энг юқори кўрсаткич янгиланди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич янгиланди.
Кеча, 13 апрель куни Ўзбекистонда жами 133 кишида инфекция аниқлангани хабар қилинганди. Ушбу энг юқори кўрсаткич янгиланишига бир куннинг ўзи кифоя қилди.
Бугун, 14 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра 56 кишида инфекция аниқланган бўлса, соат 15:30 ҳолатида 59 кишида, 23:00 ҳолатида яна 52 кишида касаллик қайд этилган. Шундай қилиб, кун давомида беморлар сони 167 кишига кўпайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 100 нафар бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter