Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биргина пойтахтнинг ўзида 200 киши коронавирусга чалинди

Биргина пойтахтнинг ўзида 200 киши коронавирусга чалинди

Фото: «Vseglisty.ru»

2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: Тошкент шаҳрида 271, Тошкент вилоятида 81, Қашқадарё вилоятида 35, Сурхондарё вилоятида 19, Андижон вилоятида 12, Навоий вилоятида 10, Самарқанд вилоятида 6, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 879 (+438) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 064 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг