Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Богада коронавирус аниқланди

Богада коронавирус аниқланди

Фото: «Elitefootball.com»

Италиянинг «Сассуоло» клуби ярим ҳимоячиси Жереми Богада коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда жамоа сайтида хабар берилган.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, касаллик аломатсиз кечяпти. Таъкидланишича, 23 ёшли хавбек жароҳатдан сўнг тикланаётганди. У жамоадошларидан ҳеч қайсиси билан мулоқотда бўлмаган. Энди Бога икки ҳафта изоляцияда бўлишига тўғри келади. Шундан сўнг у яна машғулотларга қайтиши мумкин.

Италия А сериясидаги ўйинлар март ойининг бошида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганди. Мусобақа июннинг иккинчи ярмида қайтадан тикланди. «Сассуоло» чемпионат мусобақа жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади. Бога 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 марта дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Италияда COVID-19га чалинганлар сони 256 минг кишидан ошган, 35 минг киши вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг