Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишди

20 июль куни Бразилия коронавирусга қарши Хитой вакцинасини синаб кўришни бошлайди, дея хабар берди Сан-Паулу штати маъмурияти.
«Соғлиқни сақлашни назорат қилиш миллий агентлиги коронавирусга қарши вакциналар хавфсизлиги ва самарадорлигини текшириш учун клиник тажрибаларнинг учинчи босқичини бошлашга рухсат берди», — дейилади хабарда.
Гап Пекин биофармацевтика компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакциналар ҳақида бормоқда.
Тадқиқот учун олтита штатда коронавирусни юқтирганлар билан ишлаётган тиббиёт ходимлари орасидан 9 мингта кўнгилли саралаб олинади.
Айни вақтда Бразилия Британиянинг Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган вакцинани синовдан ўтказяпти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 11,3 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлса, улардан 532 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter