Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни бошламоқчи

Британия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни бошламоқчи

Фото: «Twnews.ru»

Буюк Британия ҳали клиник текширувлардан ўтмаган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришни бошлайди, дея хабар берди «Sky News» телеканали Оксфордда Женнер институти директори Адриан Хиллга таяниб.

Олимнинг айтишича, бундай қадам ташлашдан мақсад — сентябргача бир миллион дона вакцина дозасини ишлаб чиқариш ва борди-ю, самарадорлиги исботланса, фойдаланишни бошлаш.

«Ҳозирча бу синовлар давом этмоқда. Тест муваффақиятсизликка учраш хавфи бўлса-да, ишлаб чиқаришни бошлашимиз керак», — дейди Адриан Хилл.

Унинг сўзларига кўра, олимлар сентябргача тахминан миллионтача доза тайёр бўлишидан умид қилмоқда. Хилл янги вакцинанинг муваффақиятли чиқишига 80 фоиз ишонмоқда.

ChAdOx1 nCoV-19 номини олган вакцина коронавирус кодининг генетик қисми қўшилган шимпанзенинг безарар вируси асосида ишлаб чиқарилади. Бундай технология аввал ҳам бошқа касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилишда ўз самарасини берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг