Бу сафар беморларнинг барчаси Тошкентда қайд этилди
2020 йил 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 793 (+239) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 239 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар, жами 732 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 18 783 (+732) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 839 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter