Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

+120. Бу сафар Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

+120. Бу сафар Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

2020 йил 22 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 532 (+120) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 78 ёшли Р.А. (эркак) ҳамда 67 ёшли Р.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 386 нафар, Тошкент вилоятида 165 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 34 576 (+587) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 689 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг