Бугун 6 та ҳудудда 397 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

2020 йил 6 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 663 (+76) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 279 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар ҳамда Наманган вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 41 277 (+397) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 038 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter