Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19: Нега аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида ўлим кўпроқ?

COVID-19: Нега аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида ўлим кўпроқ?

Фото: «Pixabay»

Коронавирусга чалинган беморлар ўртасида аёлларга нисбатан эркакларда ўлим ҳолатлари кўпроқ учраяпти. Ушбу ҳолат сабабини врач аллерголог-иммунолог Владимир Болибок тушунтириб берди.

«Бу гормонларнинг (аёлларда эстроген, эркакларда тестостерон) таъсирига боғлиқ. Эркакларда антитаналар ишлаб чиқарилиш даражаси бирмунча паст», — деди Болибок «Ura.ru» билан суҳбатда.

Аёлларнинг иммун тизими вирусгача етиб боради.

Аёллар организмида ҳосил бўлувчи антитаналар ҳужайралар ичига осон кира олади. Бу гормонал тафовутлар билан ҳам боғлиқ. Катта миқдордаги антитаналар вирус жойлашган ҳужайралар ичига киради. Бироқ аёллардаги ушбу афзаллик бир пайтнинг ўзида «танганинг орқа томони» ҳам ҳисобланади — антитаналар ўз организми ҳужайра ички структураларига ҳужум қилгани боис аёлларда аутоиммун касалликлар кўпроқ учрайди.

«Династия» клиникалар тармоғи бош шифокори, инфекционист Татьяна Чаленконинг таъкидлашича, тестостерон даражаси пастлиги кўпинча эркакларда юрак-қон томир касалликлари ривожланишига олиб келади, COVID-19 оғир кечиши сабабларидан бири ҳам шу.

«Тестостерон даражаси пастлиги учун эркакларда коронавирус инфекцияси оғир кечишига оид жуда кўп тадқиқотлар эълон қилинди. Тестостерон миқдори пастлиги юрак-қон томир хасталиклари ривожланиши хавфини ошириши нуқтаи назаридан ёндашганда, буни тушуниш осон. Айрим тадқиқотларга кўра, коронавирусни танувчи оқсил Х-хромосома билан боғлиқ, улар эса, эркаклардан фарқли равишда, аёлларда иккита, иммун жавоби ҳам шунга яраша кучлироқ», — тушунтирди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг