Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19га қарши вакцина қанча одамнинг ҳаётини сақлаб қолгани маълум бўлди

COVID-19га қарши вакцина қанча одамнинг ҳаётини сақлаб қолгани маълум бўлди

Фото: New Atlas

Лондон империя коллежи тадқиқотчилари COVID-19га қарши вакциналар қанча одамнинг умрини сақлаб қолганини математик моделлаштириш ёрдамида аниқлашди. Бу ҳақда New Atlas хабар берди.

2021 йилда коронавирусга қарши вакцина ёрдамида дунё бўйича тахминан 20 миллион кишининг ҳаёти қутқарилган.

Тадқиқотда қўлланилган компьютер модели аввалига 185 мамлакатдаги ортиқча ўлимлар ҳақидаги хабарларни кузатиб борди. Сўнгра ҳар бир мамлакатда ковиднинг юқиши ҳамда айрим мамлакатлардаги вакцинация жараёнлари ҳисобга олинди. Шу маълумотлар асосида 2021 йил давомида эмлаш олиб борилган ҳар бир мамлакатда қанча одам вирусни юқтиришдан ва ўлимдан сақлаб қолингани ҳисоблаб чиқилди.

Компьютер моделига ишонадиган бўлсак, агарда вакциналар ишлаб чиқарилмаган ва аҳоли эмланмаганида, 2021 йилда COVID-19 оқибатида 31,4 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўларди. Модел расман ковид сифатида таснифланмаган ортиқча ўлимлар сони 2021 йилда 11,6 миллионта бўлганини кўрсатмоқда. Бундан келиб чиқадики, вакциналар ўтган йили катта эҳтимол билан 19,8 миллион кишининг умрини сақлаб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг