Дунёда ковидга чалинганлар сони 27 миллиондан ошди

Улардан қарийб 884 минг нафари вафот этди. Яқинда қарийб 270 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинганди.
2020 йил 6 сентябрь соат 14:00 ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 27 079 699 кишига етди, улардан 883 942 нафари ўлим билан тугади, 19 199 373 киши тузалди. Бу ҳақда «Worldometer» маълумотлари дарак бермоқда.
Яқиндагина Ер юзида 269 491 киши коронавирусга чалингани ва 4 822 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар берилганди.
АҚШда 6 431 152 та касалланиш (яқинда — 42 095) ва 192 818 та ўлим (яқинда — 707) ҳолати қайд этилди.
Бразилияда 4 123 000 та касалланиш (яқинда — 31 199) ва 126 230 та ўлим (яқинда — 646) қайд этилди.
Ҳиндистонда 4 110 839 та касалланиш (яқинда — 90 600) ва 70 679 та ўлим (яқинда — 1 044) қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter