«Коронавирус бамисли уч пардали саҳна асари: ҳозир иккинчи қисмидамиз, ҳали учинчиси ҳам бор...»

Америкалик шифокор Чад Крилич ҳукумат ва мамлакат аҳолиси зарур чораларни кўрмаса, коронавирусга чалинишлар сони яна-да кўпайиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда у «Deutsche Welle»га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Мутахассис май ойининг охирларида АҚШ чекловларни секин-аста олиб ташлашни бошлаганда касалланишлар сони бирданига кўпайиб кетганига ишора қилган. Криличнинг фикрича, етарлича ҳимоя, тест, дори-дармонлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Шифокор, шунингдек, грипп билан касалланишлар авж олганда бутун дунё инфекциянинг учинчи тўлқинига дучор бўлиши мумкинлигини билдирган.
«Коронавирус бамисли уч пардали саҳна асари: ҳозир иккинчи қисмидамиз, ҳали учинчиси ҳам бор...», — деди у.
Криличнинг таъкидлашича, янги тўлқинларнинг бошланиши кўпгина омилларга боғлиқ: вакцина яратилиши, одамларнинг хавфсизлик қоидаларига қанчалик амал қилиши ва ҳоказо.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter