Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью Йорк: ёш ҳуқуқшунос Дамир Аҳроров — “Бугунги кунда ғоя энг қиммат капитал”

19/11, 12:07

Агар бирор ишим ҳақиқатан ҳам муҳим бўлса, унга албатта вақт топаман.  Кун тартибимни 3 қисмга бўламан: Ҳар куни камида икки-уч соат китоб, мақола ёки янги ҳуқуқий манбалар ўқийман. Aста-секин, лекин шу одат менда кучли тарзда шаклландики, энди “Impact Factor” каби журналларга мақола ёзиш оғир вазифа эмас. Аксинча, бу жараёндан завқ оламан.

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади

12/11, 11:54

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига биноан Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда.

Эзгулик рамзи ила ниқобланган ваҳшийлик

12/10, 11:28

Аслида бир-бирини инкор этувчи маълумотларнинг дастлабкиси ишончли манбадан олинганди. Уни АҚШнинг 509-авиация полки қўмондони, полковник Бленгард берганди. Ҳеч ким унинг ёлғон гапиришига ишонмасди. Чунки ўта уддабурон ва сермулоҳаза бу инсон бирор фикр билдиришдан олдин оқибатини обдон ўйлаб кўрадиган, таъбир жоиз бўлса, етти ўлчаб бир кесадиган кишилар тоифасидан эди.

Етти опа-сингил тарихи ёки бахт келтирмаган узун сочлар

07/10, 11:49

Бироқ, меҳмонларга мусиқа умуман қизиқ бўлмай қолди, уларни опа-сингилларнинг узун сочлари ўзига тортарди. Қизлар шаршарадек сочларини гўёки кўз-кўзлаш учун турли ҳолатда туришарди, улар хоҳ тик туришсин, хоҳ ўтиришсин сочлари товланиб атрофдагиларнинг эътиборини тортарди.

Тухумга ўхшаш тошдан жўжа кутган ота бургут... ниятига етди

29/08, 10:09

Бир куни Мерфи ғойиб бўлди. Қўриқхона ходимлари хавотирга тушиб, қушни қидиришга тушди. Аммо улар қушни излаб овора бўлишмади – Мерфи узоққа учиб кетмаган эди. У пастроқ қояларнинг бирига ин қуриб, «тухум» босиб ётарди...

Ватан қадрин билай десанг — саёҳат қил, дунё кўр!

02/07, 08:44

Болаларим тўсатдан Америкага ўқишга кетиб, кейинчалик яшаб қолишлари мумкинлигини эшитганда эсим оғиб қолаёзди.

Шоҳжаҳон Абдусатторов: Америкада сунъий интеллектдан «адолатли фойдаланиш» концепцияси мавжуд... ёхуд СИ ва кўчирмакашлик хусусида

19/06, 15:15

Ўзбекистонда эса «адолатли фойдаланиш»нинг аниқ номдаги институти мавжуд эмас, аммо муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунда «эркин фойдаланиш ҳоллари» деган тушунча бор.

Ҳайдовчи тезликни оширмаслиги учун йўлга эгри чизиқлар чизилди

03/04, 15:37

Бу эгри чизиқлар ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг шикоятларидан сўнг йўлга қўшилган – кўплаб ҳайдовчилар ҳайдаш вақтида тезликни ошириб юборишган.

Меҳнат муҳожирлари АҚШ ва Европани танламоқда – сабаб нимада?

02/03, 19:17

2005—2015 йилларда Ўзбекистондан Россияга ва қисман Қозоғистонга мавсумий ишлашга кетиш энг урф бўлган палла эди. Жараён ўзи 2000-йиллар бошида бошланган эди (тожик ва қирғиз қўшнилардан кейинроқ), сўнг кучайиб кетди, натижада ўзбеклар Россиядаги меҳнат муҳожирлари ичида тезда биринчи ўринган чиқиб қолди (чунки одам сони кўп).

Анваржон Ниязов: АҚШ юк ташиш саноатида автоматлаштириш ва рақамлаштириш даражаси эътиборга молик

19/11/2024

Хориждаги ватандошларимиз ҳақида жуда кўплаб мақолалар ёзганмиз – ва ҳар доим эътибор бериладиган жиҳат, уларнинг тажрибалари билан ўртоқлашишга чанқоқлиги. Яъни, улар ўзи туғилиб ўсган юртини ҳам ривожланган давлатлар қаторида кўришни чин юракдан исташади.

Яна